АсосийСиёсат

Иқтисодиёт қанчалик мустаҳкам бўлса, таълим ривожланади — Президент

Илгари инвестиция асосан хомашё ресурсларига киритилган бўлса, ҳозир ҳар бир соҳада янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, инфратузилмани яхшилашга йўналтириляпти.

'Иқтисодиёт қанчалик мустаҳкам бўлса, таълим ривожланади — Президент'ning rasmi

Бугун, 15 сентябрь куни давлат раҳбари бошчилигида ўтказилаётган тадбирда иқтисодиётга ҳам аълоҳида урғу берилди. Бу ҳақада давлат раҳбари матбуот котиби cхабар берди.

Маълум қилинишича, сўнгги саккиз йилда таълим ва тарбия соҳасида ҳам ўн йилларга тенг келадиган ишлар амалга оширилиб, улкан натижа ва ютуқларга эришилгани таъкидланган.

Ўтган даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 2 карра ўсди, йил якуни билан жон бошига даромад 3,5 минг долларга етади. Ялпи ички маҳсулот ҳажми ҳам йил охиригача 130 миллиард доллар бўлади.

Барча тармоқларга замонавий технологиялар ва инновациялар кириб келаётгани ҳисобига бу йил экспорт 25 миллиард долларга олиб чиқилади. Ўтган 8 йилда эса мамлакатимизга 130 миллиард доллар хорижий сармоя киритилди.

Эътиборлиси, илгари инвестиция асосан хомашё ресурсларига киритилган бўлса, ҳозир ҳар бир соҳада янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, инфратузилмани яхшилашга йўналтириляпти.

“Мен бу иқтисодий кўрсаткичларга нима учун кўп тўхталяпман? Чунки иқтисодиёт қанчалик мустаҳкам бўлса, таълим ривожланади. Таълим сифати юқори бўлган мамлакатда эса иқтисодиёт барқарор ўсади. Бу – ҳаёт қонуни!”, — деди давлат раҳбари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:13

    Келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади

    Давлат раҳбари педагогларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ташаббусларни илгари сурди.

    'Сўнгги саккиз йилда жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 15:09

    Сўнгги саккиз йилда жами талабалар сони 250 мингдан 1,5 миллионга етди

    Олийгоҳлар сони ҳам 77 тадан 202 тага кўпайиб ёшларга олийгоҳларга киришда танлов имконияти оширилди.

    'Техникум ўқитувчилари учун ҳам касбий сертификатлаш тизими жорий этилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:53

    Техникум ўқитувчилари учун ҳам касбий сертификатлаш тизими жорий этилади

    Ҳар йили 500 нафар муаллим илғор хорижий таълим ташкилотларига, яна 500 нафар касб усталари эса чет элдаги йирик корхоналарга стажировкага юборилади.

    '“Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:42

    “Инвестор – тармоқ – техникум” занжири асосида техникумларда дуал таълим йўлга қўйилади

    Янги ўқув йилидан 100 та техникумда Германия, Швейцария, Хитой, Корея, Британия каби давлатлар билан таълим бўйича ҳамкорлик қилинади.

    '2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:32

    2026 йил ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш йили бўлади

    Ҳеч қачон унутмайлик, келажак – замонавий билимлар билан қуролланган янги касб эгалариники бўлади — давлат раҳбари.

    'Энди халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:23

    Энди халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади

    Ўтган йилнинг ўзида 150 минг ёшлари халқаро сертификатга эга бўлган.