АсосийЖамият

Қашқадарёда тўланмаган кредит эвазига "заправка" олинадиган бўлди

Қарздорнинг банкдан қарийб 850 млн сўм қарздорлиги бўлган.

'Қашқадарёда тўланмаган кредит эвазига "заправка" олинадиган бўлди'ning rasmi

Чироқчи туман иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, хусусий корхонанинг “Бизнесни ривожлантириш банки”дан 839 миллион сўм қарздорлигини ундириш, ундирувни ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгарга тегишли автомобилларга газ қуйиш шохобчасига қаратиш белгиланган.

Ижро ҳужжати июль ойида Бюронинг вилоят бошқармаси иш юритувига келиб тушган. Берилган муддат давомида қарздорлик бартараф этилмагани сабабли, қарздорнинг банк ҳисоб варақаларига банд қўйилди.

2025 йил 12 сентябрь куни олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида шахобча хатланди. Кегусида қарздорлик қопланмаса, шахобча онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

    Бошқа янгиликлар