АсосийСпорт

ЖЧ: ўзбекистонлик 5 нафар боксчи финалга чиқди

Яна олти нафар боксчимиз ярим финал жангларида рингга чиқиши кутилмоқда.

'ЖЧ: ўзбекистонлик 5 нафар боксчи финалга чиқди'ning rasmi

Буюк Британиянинг Ливерпул шаҳрида World Boxing ташкилоти томонидан ўтказилаётган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. 12 сентябр куни ярим финал баҳсларида иштирок этган барча ўзбекистонлик боксчилар финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақанинг 1/2 финал босқичида -65 кг вазн тоифасида Навбаҳор Ҳамидова Хитой Тайпейи вакили Чен Ньен-Чинни 3:2 ҳисобига мағлуб этди. 60 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков япониялик Шунсуке Китамотони 5:0 ҳисобига енгди.

Шунингдек, 75 кг вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев озарбайжонлик Саиджамшид Жафаров устидан 4:1 ҳисобига ғалаба қозонди. 90 кг вазнда Тўрабек Ҳабибуллаев испаниялик Энмануэл Риес Планини 4:1 ҳисобига ортда қолдирди. +90 кг вазн тоифасида эса Жаҳонгир Зокиров хитойлик Данабиеке Байикевузени 5:0 ҳисобига мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Ўзбекистон делегацияси беш нафар финалчига эга бўлди. Қолаверса, яна олти нафар боксчимиз ярим финал жангларида рингга чиқиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '8 нафар ўзбекистонлик боксчи жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди'ning rasmi

    Спорт 12.09.2025 08:15

    8 нафар ўзбекистонлик боксчи жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди

    Мазкур беллашув Ливерпул шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

    'Мактабгача таълим соҳасида янгилик: тадбиркорларга 7 йилгача имтиёзли кредитлар ва “ноль” қийматида ер участкалари берилади'ning rasmi

    Спорт 09.09.2025 10:21

    Мактабгача таълим соҳасида янгилик: тадбиркорларга 7 йилгача имтиёзли кредитлар ва “ноль” қийматида ер участкалари берилади

    Мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) тадбиркорлик субъектларига қатор енгилликлар берилади.

    'Мирзиёев Ўзбекистон футболчиларига “CAFA Nations Cup” кубогини топширди'ning rasmi

    Спорт 09.09.2025 01:39

    Мирзиёев Ўзбекистон футболчиларига “CAFA Nations Cup” кубогини топширди

    Президент Олимпия стадионида бўлиб ўтган финалда миллий терма жамоа ғалабасига шахсан гувоҳ бўлди.

    'Бразилияда пенальтини қайтарган дарвозабон ҳалок бўлди'ning rasmi

    Спорт 05.09.2025 12:26

    Бразилияда пенальтини қайтарган дарвозабон ҳалок бўлди

    Мини-футбол учрашувида сейвдан сўнг байрам қилмоқчи бўлган спортчи ҳушини йўқотиб, майдонда жон берди.

    'Месси футболдан кетиши мумкин'ning rasmi

    Спорт 05.09.2025 09:30

    Месси футболдан кетиши мумкин

    Лионель Месси 4 сентябрь кунги ўйинини “жуда махсус” деб атади. У бу баҳсдан сўнг халқаро футболдаги фаолиятига нуқта қўйиши мумкинлигини айтди.

    'Ўзбекистоннинг Туркманистонга қарши асосий таркиби эълон қилинди'ning rasmi

    Спорт 02.09.2025 18:58

    Ўзбекистоннинг Туркманистонга қарши асосий таркиби эълон қилинди

    Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоалар 8 сентябрь куни финалда тўқнаш келади.