АсосийДунё

Шифокор ва ўқитувчиларни "уриш"га уринганлар энди қамоққа олинади

Бу масалалар бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилди.

'Шифокор ва ўқитувчиларни "уриш"га уринганлар энди қамоққа олинади'ning rasmi

Қирғизистонда парламентга шифокорлар ва ўқитувчиларга ҳужум қилганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш таклиф қилинди. Бу ҳақда АКИпресс хабар берди.

Бугун, 11 сентябр куни парламент йиғилишида мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазири Эркин Чечейбаев “Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тақдим этган.

Билдирилишича, ходимга ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳужум қилганлик учун жазо жорий этиш таклиф қилинмоқда. Лойиҳа соғлиқни сақлаш, таълим ва давлат хизматлари кўрсатиладиган бошқа соҳаларда ишлайдиган ходимларнинг хавфсизлиги ва қадр-қимматини сақлашга қаратилган.

“Сўнгги пайтларда тиббиёт ходимларига нисбатан ҳужум ва тажовуз ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Бу муаммонинг жиддийлигини кўрсатади. Жиноят кодексида бундай жиноятлар учун жавобгарлик белгиланмаган. Шу боис, бу ўзгаришларга эҳтиёж бор эди”,— дейди вазир.

Қонун кучга кирса, ўқитувчи ва шифокорларга куч ишлатганлар катта миқдорда жарима тўлашдан ташқари 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ҳам мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Польша қайси давлатлар билан чегарадош ҳудудларда парвозларни чеклади?'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:25

    Польша қайси давлатлар билан чегарадош ҳудудларда парвозларни чеклади?

    Чекловлар хавфсизликни таъминлаш мақсадида 2025 йил 10 сентябрдан 9 декабргача амал қилади.

    'Катар: “Нетаняху Дохага ҳужумни оқлашга уринди”'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:21

    Катар: “Нетаняху Дохага ҳужумни оқлашга уринди”

    Қатар ТИВ Исроил бош вазирининг баёнотларини кескин қоралаб, суверенитетни ҳимоя қилиш чораларини кўришини билдирди.

    'Тўқаев: “Парламент ислоҳоти сиёсий тизим асосларини мустаҳкамлашга қаратилган”'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:03

    Тўқаев: “Парламент ислоҳоти сиёсий тизим асосларини мустаҳкамлашга қаратилган”

    Қозоғистон президенти Сенатни тугатиш ва парламентни бир палатали қилиш таклифига илк бор изоҳ берди.

    'Афғонистонда вазир ва ҳоким бўлган вертолёт қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:27

    Афғонистонда вазир ва ҳоким бўлган вертолёт қулаб тушди

    Ҳоким матбуот котиби буни техник носозлик билан изоҳласа, Мудофаа вазирлиги эса вертолёт тоғ билан тўқнашганини билдирган.

    'Дунёнинг энг бой одами биринчилигини Ларри Эллисон эгаллади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:39

    Дунёнинг энг бой одами биринчилигини Ларри Эллисон эгаллади

    Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск 385 млрд доллар билан иккинчи ўринга тушди.

    'Исроилнинг Яманга ҳаво ҳужуми оқибатида 35 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:40

    Исроилнинг Яманга ҳаво ҳужуми оқибатида 35 киши ҳалок бўлди

    Ҳусийлар бу ҳужумларга жавобан Исроилга ракета отганини билдирди.