АсосийДунё

Катар: “Нетаняху Дохага ҳужумни оқлашга уринди”

Қатар ТИВ Исроил бош вазирининг баёнотларини кескин қоралаб, суверенитетни ҳимоя қилиш чораларини кўришини билдирди.

'Катар: “Нетаняху Дохага ҳужумни оқлашга уринди”'ning rasmi

Катар Ташқи ишлар вазирлиги Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг Дохани “террорчиларга ҳомийлик қилишда” айблаган баёнотини “масъулиятсиз” деб атади ва бу орқали у 9 сентябр куни амалга оширилган “қўрқоқона ҳужум”ни оқламоқчи бўлганини таъкидлади.

ТИВга кўра, ҲАМАС офиси Қатар пойтахтида АҚШ ва Исроилнинг ўзлари томонидан тинчлик музокаралари учун очилган.

Расмий Доҳа ўз суверенитетини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришини ва Нетаняхуни жавобгарликка тортиш бўйича халқаро ҳамкорлар билан иш олиб боришини билдирди.

    Бошқа янгиликлар