АсосийДунё

Исроилнинг Яманга ҳаво ҳужуми оқибатида 35 киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар бу ҳужумларга жавобан Исроилга ракета отганини билдирди.

'Исроилнинг Яманга ҳаво ҳужуми оқибатида 35 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни кечқурун Исроил ҳаво кучлари Яман пойтахти Сана ҳамда Аль-Жауф вилоятларига йирик авиацион ҳужум уюштирди.

Яман Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, зарбалар оқибатида 35 киши ҳалок бўлган, 130 дан ортиқ фуқаро турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Пойтахт Санадаги ҳужумлар 28 кишининг умрига зомин бўлган, 113 киши жароҳатланган. Аль-Жауфдаги зарбаларда эса 7 киши ҳалок бўлган, 18 киши яраланган. Ҳужумлар асосан ҳусийларга қарашли ҳарбий объектлар, ёнилғи омборлари ва қўмондонлик пунктларига қаратилган бўлса-да, вайроналар остидан оддий фуқаролар жасадлари ҳам топилмоқда.

Исроил бу ҳаракатларини ҳусийлар томонидан уюштирилган дрон ва ракета ҳужумларига жавобан амалга оширганини маълум қилган. 10 та ҳарбий самолёт томонидан 15 та нишонга 30 дан ортиқ бомба ташланган.

Қайд этилишича, бу — Исроилнинг Ямандаги энг йирик авиазарбаларидан бири бўлган. Ҳужум ортидан ҳусийлар Қуддус яқинидаги объектларга ракета отганини билдирган, бироқ бу маълумот Исроил томонидан тасдиқланмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Непалда “Gen Z” қўзғолони: ҳукумат биноси ёндирилди, бош вазир истеъфога чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:56

    Непалда “Gen Z” қўзғолони: ҳукумат биноси ёндирилди, бош вазир истеъфога чиқди

    Бу ҳодиса мамлакат бўйлаб коррупция, непотизм ва ижтимоий тармоқлар тақиғига қарши бошланган оммавий норозиликлар фонида юз берди.

    'Тимсоҳларни қўлга олган блогернинг “боши бало”га қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:45

    Тимсоҳларни қўлга олган блогернинг “боши бало”га қолди

    Австралияда машҳур блогер тимсоҳларни қўлга олган видеолари сабаб тергов қилинмоқда.

    'Ғазода очлик қурбонлари сони 400 дан ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:26

    Ғазода очлик қурбонлари сони 400 дан ошди

    Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудуддаги очликка оид сўнгги маълумотларни эълон қилди.

    'Трамп оғир кунни бошдан кечирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:09

    Трамп оғир кунни бошдан кечирди

    Қўшма Штатлар етакчисининг тарафдори бўлган Чарли Кирк суиқасддан кейин вафот этди.

    'Республикачи Чарли Кирк отиб кетилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:43

    Республикачи Чарли Кирк отиб кетилди

    Ушбу мудҳиш воқеа ортидан у жиддий яраланган. Ҳодиса Юта водийси университетида бўлиб ўтган тадбир чоғида содир бўлган.

    'Путин иқтисодий муаммоларни тан олмаяпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:40

    Путин иқтисодий муаммоларни тан олмаяпти

    Россиялик иқтисодчи Сергей Алексашенконинг фикрича, Владимир Путин иқтисодий муаммоларни тан олишни истамайди, чунки бу сиёсатини ўзгартиришни талаб қилади.