АсосийЖиноят

ДХХ: Андижон, Тошкент ва Қашқадарёда коррупцион ҳолатлар фош этилди

Тезкор тадбирлар давомида мансабдор шахслар ва фуқароларнинг пора олиш ва пора талаб қилиш ҳолатларига чек қўйилди.

'ДХХ: Андижон, Тошкент ва Қашқадарёда коррупцион ҳолатлар фош этилди'ning rasmi

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосари фермер хўжалигидан сохта экспорт операцияси орқали 65 млн сўм пора талаб қилгани аниқланди. Уларнинг бири 25 млн сўмни олган, иккинчиси эса қолган қисмини қабул қилаётганда ушланган.

Тошкент шаҳрида эса Сергели туманида ер майдони мақсадини ўзгартириш ва кўп қаватли уй қуриш учун 900 минг доллар талаб қилинган. Шахслардан бири олдиндан 220 минг долларни олган вақтда қўлга олинди.

Қашқадарё вилоятида “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси ўринбосари 20 млн сўм пора билан ушланди. У айримлардан ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонсиз олиб беришни ваъда қилган.

Барча ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистондан катта партиядаги “Регапен” олиб кирганлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 08.09.2025 08:45

    Қирғизистондан катта партиядаги “Регапен” олиб кирганлар қўлга олинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар қамоққа олинди.

    'Бир гуруҳ “порахўрлар” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 05.09.2025 19:58

    Бир гуруҳ “порахўрлар” фош этилди

    Республиканинг уч ҳудудида мансабини суиистеъмол қилган амалдорлар пора олаётган пайтида ДХХ томонидан қўлга олинди.

    'Ангренда терговчи пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 04.09.2025 07:41

    Ангренда терговчи пора билан ушланди

    Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги катта терговчи фуқародан 10 минг доллар пора талаб қилган.

    'Тошкент вилоятида тўйдан уч кун ўтиб келиннинг жасади топилди'ning rasmi

    Жиноят 21.08.2025 10:08

    Тошкент вилоятида тўйдан уч кун ўтиб келиннинг жасади топилди

    Прокуратура жиноят иши қўзғатишни рад этди, марҳуманинг онаси адолат талаб қилмоқда.

    'Сурхондарё ва Фарғонада мансабдорлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 21.08.2025 09:29

    Сурхондарё ва Фарғонада мансабдорлар қўлга олинди

    Сув ва электр тизимида пора эвазига ноқонуний хизмат кўрсатганлар фош этилди.

    'Латвияга ишга жўнатиш баҳонасида фуқаролар алданди'ning rasmi

    Жиноят 20.08.2025 12:44

    Латвияга ишга жўнатиш баҳонасида фуқаролар алданди

    Андижон ва Тошкент вилоятида икки нафар шахс хорижда иш уюштиришга ваъда бериб, фуқаролардан йирик миқдорда пул олмоқчи бўлганида қўлга тушди.