Наманганда аввал ҳам шунга ўхшаш жиноят учун жавобгарликка тортилган шахс яна эски одатини такрорлади.
У қирғизистонлик таниши орқали 16,7 минг дона кучли таъсир қилувчи “Регапен”дори воситасини олиб киришга уринди. ДХХ ходимлари уни курьер билан бирга ушлади.
Фарғонада эса 1980 йилда туғилган шахс ўз автомашинасида 11,2 минг дона “Регапен”ни олиб киргани маълум бўлди. У ҳам қўлга олинди.
Икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар қамоққа олинди.