АсосийЖиноят

Ангренда терговчи пора билан ушланди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги катта терговчи фуқародан 10 минг доллар пора талаб қилган.

'Ангренда терговчи пора билан ушланди'ning rasmi

Ангренда терговчи пора билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ Darakchi.uz'га маълум қилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа масъул тузилмалар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда терговчи сўралган пулларнинг ярмидан кўпроғини олган вақтда ушланди.

Унга Жиноят кодексининг 210-моддаси билан иш қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар