АсосийДунё

Шавкат Мирзиёев Пекиндаги ҳарбий парадда иштирок этди

Ўзбекистон Президенти Хитойда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда қатнашди.

'Шавкат Мирзиёев Пекиндаги ҳарбий парадда иштирок этди'ning rasmi

3 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташрифи доирасида Пекин шаҳрида ўтказилган ҳарбий парадда иштирок этди. Тантанали тадбир Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланди.

Йигирмадан ортиқ давлат раҳбарлари қатнашган парадда Хитой халқ озодлик армиясининг 45 та бўлинмаси, замонавий ҳарбий техника ва қуроллар намойиш қилинди. ХХР Раиси Си Сзинпин тинчлик ва тарихий хотиранинг долзарблигини таъкидлади.

Ўзбекистон Президентининг бу тадбирдаги иштироки минтақавий ва глобал даражада дўстлик, барқарорлик ҳамда конструктив мулоқотни илгари суришга қаратилган ташқи сиёсатининг амалий ифодасидир.

    Бошқа янгиликлар