Арманистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари икки томонлама дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолади.
Маросим Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтказилди.
Маълумот учун, Покистон ҳозирга қадар Арманистонни суверен давлат сифатида тан олмай келаётган ягона мамлакат эди.
Бунга сабаб сифатида Озарбайжон ҳудудларининг Арманистон томонидан босиб олиниши кўрсатилган эди.