АсосийСиёсат

Сифатли тиббиёт энди ҳар бир маҳаллада — Шавкат Мирзиёев

Энди илгари фақат пойтахтда амалга оширилган юқори технологик амалиётлар 400 дан ортиқ ҳудудий марказларда ҳам бажарилмоқда.

'Сифатли тиббиёт энди ҳар бир маҳаллада — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

Ўтган йилларда соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағ 6 баробарга ошди. Энди илгари фақат пойтахтда амалга оширилган юқори технологик амалиётлар 400 дан ортиқ ҳудудий марказларда ҳам бажарилмоқда.

Шунингдек, аҳолининг умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узайди. Президент, “Таълим, саломатлик, муаллим ва шифокорлар учун қандай куч ва маблағ керак бўлса — барчаси сафарбар этилади”, дея таъкидлади.

Ёшлар – орзуларни рўёбга чиқараётган куч

Ўзбекистон ёшлари спорт ва фан соҳаларида тарихий ютуқларга эришмоқда. Миллий терма жамоа илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди, талабаларимиз эса 116 давлат ичида Универсиадада илк бор топ-15 таликка кирди.

Шунингдек, ёш боксчиларимиз Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Президент, “Биз соғлом авлод учун Тошкентда Олимпия шаҳарчасини қурдик, илк бор замонавий Футбол академияси ташкил этдик”, деди.

Фан олимпиадаларида порлаган ёшлар — Ўзбекистон фахри

Ёшларимиз бу йил халқаро фан олимпиадаларида 15 та медални қўлга киритди. Улар МДҲ мамлакатлари орасида кимё бўйича 2-ўрин, математика ва иқтисодда 3-ўрин, IT ва географияда 4-ўринни эгаллади.

Президент ёшларни “бўлажак Хоразмий, Беруний, Ибн Сино” дея таърифлаб, “Бах — интилувчига, ғалаба — курашчига насиб этади. Тарихни фақат ғолиблар яратади”, дея мурожаат қилди.

Ўзбекистон “рақамли ва адолатли судлар” даврига қадам қўймоқда

Суд ишлари тўлиқ рақамлаштирилмоқда, инсон омили камайтирилиб, сунъий интеллект жорий этилмоқда. Энди тарафлар судга бориб ўтиришига ҳожат йўқ — жараёнлар онлайн ўтади.

Сўнгги уч йилда судланганларнинг 70 фоизига озодликдан маҳрум қилинмайдиган жазо қўлланилган, 3 мингга яқин фуқаро оқланган, 3 мингдан ортиқ маҳкум афв этилган. Президент бу ислоҳотлар “вақтинчалик кампания эмас, балки давлат сиёсатидир”, дея таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди'ning rasmi

    Сиёсат 23.11.2025 11:05

    Сержио Гор Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси бўлди

    Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева ушбу кенгашга раҳбарлик қилади.

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2025 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.