Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Фарғона вилояти бўйича бошқарма ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона туманида яшовчи икки нафар фуқаро қўлга олинди.
1991 ва 1993 йилларда туғилган ушбу шахслар Қирғизистон Республикасидан ноқонуний равишда 19 кг 119 грамм оғирликдаги тилла заргарлик буюмларини мамлакатга олиб киришга уринган. Буюмларнинг умумий қиймати тахминан 20 миллиард сўмни ташкил этади.
Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.