АсосийДунё

Дания “спираль можаро” учун узр сўради

1960–1970 йилларда Дания ҳукумати 4,5 мингдан ортиқ гренландиялик қизларга уларнинг розилигисиз контрацепция воситалари ўрнатгани маълум бўлди.

'Дания “спираль можаро” учун узр сўради'ning rasmi

Дания бош вазири Метте Фредериксен бу воқеа учун расмий узр сўраб, “аёллар адолатсиз муносабат ва тизимли дискриминацияга учради, бу гренланд жамияти учун ҳануз очиқ яра бўлиб қолмоқда”, деди. У билан бирга Гренландия ҳукумати раҳбари ҳам узр билдирди.

Маълумотларга кўра, 1960–1970 йилларда Копенҳаген аҳолининг тез ўсишини олдини олиш мақсадида ёш қизларга розилигисиз спираль ўрнатишни тарғиб қилган. Натижада кўплаб аёллар бепуштликка учраган, руҳий изтироб чеккан.

Бу “спираль можароси” кенг жамоатчиликка фақат 2022 йилда Дания радиоси тергови орқали маълум бўлди. Бугунга келиб, 143 жабрланувчи коллектив даъво аризаси билан судга мурожаат қилган ва 6 миллион доллардан ортиқ компенсация талаб қилмоқда.

Дания ва Гренландия ҳукуматлари воқеани ўрганиш бўйича қўшма тергов олиб бормоқда. Якуний ҳисобот сентябрь ойида эълон қилиниши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда йирик миқдорда электр ўғирлиги аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:55

    Самарқандда йирик миқдорда электр ўғирлиги аниқланди

    Фермер хўжалиги, МЧЖ раҳбари ва бир нечта фуқаролар тармоқдан ноқонуний уланиш орқали миллионлаб сўмлик электрдан фойдаланган.

    'Россиянинг  Киевга уюштирган ракета ва дрон ҳужумида камида 12 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:11

    Россиянинг Киевга уюштирган ракета ва дрон ҳужумида камида 12 киши ҳалок бўлди

    Зеленский: “Москва муросани эмас, баллистикани танламоқда”.

    'Жанубий Кореяда 50 ёшли эркак ўз оила аъзоларини бўғиб ўлдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:47

    Жанубий Кореяда 50 ёшли эркак ўз оила аъзоларини бўғиб ўлдирди

    Прокуратура ўлим жазосини талаб қилган бўлса-да, суд эркакка умрбод қамоқ жазоси тайинлаган.

    'Толибон 5 қўшни мамлакатда транспорт маслаҳатчилари тайинлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:24

    Толибон 5 қўшни мамлакатда транспорт маслаҳатчилари тайинлади

    “Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон, Покистон ва Туркманистонда Толибон транспорт маслаҳатчилари фаолият юритади”, — дея маълум қилди Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати.

    'Президент 523 маҳкумни афв этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:39

    Президент 523 маҳкумни афв этди

    Улар орасида хорижликлар ҳам бор.

    'Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 19 кг тилла Фарғонада ушланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:28

    Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 19 кг тилла Фарғонада ушланди

    Қўшни мамлакатдан ноқонуний равишда олиб кирилган қиймати тахминан 20 млрд сўм бўлган тилла заргарлик буюмлари давлат чегарасида тўхтатиб қолинди.