Apple iPhone 17 моделларининг тақдимоти 9 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, Apple ушбу тадбирда тўртта янги iPhone 17 моделини, жумладан Pro версиясини ҳамда юпқа Air моделини намойиш этиши кутилмоқда.
«Ҳайратланарли» («Аwе dropping») шиори остидаги тақдимот 9 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бўлиб ўтиши кутилмоқда. Анъанага кўра, тадбир Апплеънинг Калифорния штати Купертино шаҳридаги бош қароргоҳида жойлашган Стив Жобс номидаги театрда ўтказилади.