АсосийБу қизиқ

SpaceX ўнинчи синов парвозини муваффақиятли амалга оширди

Компания тарихдаги энг йирик космик кема прототипига эга ракетани ўнинчи марта учиришни муваффақиятли якунлади.

'SpaceX ўнинчи синов парвозини муваффақиятли амалга оширди'ning rasmi

Американинг  SpaceX компанияси тарихдаги энг йирик космик кема прототипига эга ракетани ўнинчи марта учиришни муваффақиятли якунлади. Компания бу олдинга ташланган муҳим қадам эканлиги айтган.

Маълум қилинишича, 26 август куни жонли эфир X ижтимоий тармоғида ўтказилди. SpaceX «асосий мақсадга эришилди» ва парвоз «дунёдаги биринчи тўлиқ қайта фойдаланиш мумкин бўлган ракетани ишлаб чиқишда олдинга муҳим қадам» эканлигини таъкидлади.

Илон Маск компанияси томонидан ишлаб чиқилган Super Heavy ракета кучайтиргичи Старшипъни учириш учун ишлатилган. У кемадан ажралиб чиқди ва режалаштирилганидек, Мексика кўрфазида парвозни якунлади.

    Бошқа янгиликлар