АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Иорданиянинг энг олий ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон раҳбари "Ан-Наҳда" ("Ренессанс") орденини Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг ўз қўлидан олди.

'Шавкат Мирзиёев Иорданиянинг энг олий ордени билан тақдирланди'ning rasmi

26 август куни Ўзбекистон Президентининг Иордания Подшоҳи билан учрашуви доирасида Шавкат Мирзиёевга Иорданиянинг энг нуфузли давлат мукофоти – “Ан-Наҳда” ордени топширилди.

Тақдирлаш маросими давомида давлат раҳбаримиз ушбу орденни икки томонлама ҳамкорлик ва Ўзбекистон халқига бўлган дўстона ҳурмат рамзи сифатида қабул қилганини таъкидлади.

Учрашув чоғида етакчилар сиёсий, иқтисодий, маданий ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришди.

Президент Мирзиёев, шунингдек, Иорданиянинг халқаро майдондаги фаоллиги ва тинчликсевар ташқи сиёсатини алоҳида эътироф этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон фуқаролари давлат ҳимоясида'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 07:27

    Ўзбекистон фуқаролари давлат ҳимоясида

    ТИВ хориждаги ўзбекистонликларнинг ҳуқуқлари кафолатланишини эслатди.

    'Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига тамал тоши қўйди'ning rasmi

    Сиёсат 27.08.2025 19:36

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига тамал тоши қўйди

    Ушбу мажмуа мамлакат тарихида илк бор бунёд этилаётган энг йирик музейлардан бири бўлади.

    'Ўзбекистонликлар Иорданияга визасиз бориши мумкин бўлади'ning rasmi

    Сиёсат 26.08.2025 16:10

    Ўзбекистонликлар Иорданияга визасиз бориши мумкин бўлади

    Президентлар учрашувида икки давлат фуқаролари учун ўзаро визасиз тартиб жорий этиш бўйича келишувга эришилди.

    'Иордания подшоҳи Ўзбекистон саноат салоҳияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 26.08.2025 14:28

    Иордания подшоҳи Ўзбекистон саноат салоҳияти билан танишди

    Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқанддаги кўргазмада Ўзбекистоннинг экспортбоп маҳсулотлари билан яқиндан танишди.

    'Мирзиёев Зеленскийни Украина Мустақиллик куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 25.08.2025 00:32

    Мирзиёев Зеленскийни Украина Мустақиллик куни билан табриклади

    Украина раҳбари Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва дўстона алоқаларни юқори баҳолади.

    'Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади'ning rasmi

    Сиёсат 24.08.2025 18:39

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади

    Ташриф 25-26 август кунлари бўлиб ўтади.