АсосийСиёсат

Иордания подшоҳи Ўзбекистон саноат салоҳияти билан танишди

Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқанддаги кўргазмада Ўзбекистоннинг экспортбоп маҳсулотлари билан яқиндан танишди.

'Иордания подшоҳи Ўзбекистон саноат салоҳияти билан танишди'ning rasmi

Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн давлат ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида ташкил этилган саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюрди.

Унда халқаро стандартларга мос, хорижий бозорларга мўлжалланган юқори сифатли маҳсулотлар намойиш этилди.

Кўргазмада тоғ-конь, фармацевтика, кимё, тўқимачилик, IT, заргарлик ва қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, технологиялар ва инновациялар ҳақида маълумот берилди.

Иордания етакчиси Ўзбекистон саноат салоҳиятини юқори баҳолаб, икки мамлакат ўртасида технологик ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

    Бошқа янгиликлар