АсосийЖамият

Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди

ЙТҲ оқибатида 6 ёшли бола шифохонада вафот этган.

'Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди'ning rasmi

2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

1992 йилда туғилган ҳайдовчи “ГАЗ-3110” машинасида ҳаракатланаётиб, йўл қатнов қисмига чиқиб қолган 2019 йилда туғилган вояга етмаган Ҳ.М.ни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида бола тан жароҳати олиб шифохонага етказилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят ИИБ фуқаролардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни сўрамоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мустақиллик байрами учун қўшимча дам олиш кунлари бериладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:48

    Мустақиллик байрами учун қўшимча дам олиш кунлари бериладими?

    Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бу ҳақида маълумот берди.

    'Афғонистонда Навоий ҳайкали нега бузиб ташланди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:55

    Афғонистонда Навоий ҳайкали нега бузиб ташланди?

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирилди.

    'Ўзбекистонда ярим йил ичида қанча эгизак чақалоқ туғилгани айтилди'ning rasmi

    Жамият 20.08.2025 20:53

    Ўзбекистонда ярим йил ичида қанча эгизак чақалоқ туғилгани айтилди

    Энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида кузатилган.

    'Ислом цивилизацияси марказида ишлар давом этяпти'ning rasmi

    Жамият 20.08.2025 16:29

    Ислом цивилизацияси марказида ишлар давом этяпти

    Бинода қурилиш жараёнлари тегишли ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган, қурилиш ишлари давом эттирилмоқда ва якунига етказилиши арафасида.

    'Президент солиқ юкини енгиллаштириш бўйича янги чораларни эълон қилди'ning rasmi

    Жамият 20.08.2025 15:05

    Президент солиқ юкини енгиллаштириш бўйича янги чораларни эълон қилди

    1 триллион сўм тадбиркорлар қўлида қолади, хатолар учун жазо бекор қилинади.

    '3 ҳудудда йирик миқдордаги электр ва газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 20.08.2025 14:30

    3 ҳудудда йирик миқдордаги электр ва газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди

    Нурафшон, Давлатобод ва Қарши туманларида электр ҳамда табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар жазога тортилмоқда.