АсосийДунё

Багажга солинаётган йигит: ИИО ходимлари можароси ортида нима бор?

Тошкентда 20 ёшли йигитни ички ишлар ходимлари юкхонага солиб олиб кетмоқда деган видео ижтимоий тармоқларда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.

'Багажга солинаётган йигит: ИИО ходимлари можароси ортида нима бор?'ning rasmi

16 август куни Олмазор туманида хизматда бўлган ИИО ходимлари шубҳали ҳаракат қилаётган уч нафар йигитга тўхташган.

Улардан бири — 2005 йилда туғилган У.М. ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортиб, қаршилик кўрсатган ва воқеа жойидан қочишга уринган. Расмий баёнотга кўра, йигит автомобиль салонига ўтқизилиб, туман ИИО ФМБга олиб кетилган.

У.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194 ва 195-моддалари асосида баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилган. ИИББ йигит юкхонага солинмаганини таъкидламоқда.

    Бошқа янгиликлар