Қозоғистон Мудофаа вазирлигида сунъий интеллект (СИ) технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришга масъул бўлган махсус бўлинма ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, янги бўлинма Мудофаа вазирлигида “жараёнларни оптималлаштириш ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш”га хизмат қилади. У катта маълумотларни таҳлил қилиш, бошқаришни автоматлаштириш, тезкор сценарийларни моделлаштириш, ҳарбий вазиятда бошқарув қарорларини қабул қилиш тезлигини ошириш кабилар асосий вазифаси.
Бўлинма Қозоғистон ва хориждаги университетлар, илмий марказлар ва ИТ-компаниялар билан ҳамкорлик қилади.