АсосийДунё

Путин урушни тўхтатиш эвазига Украинадан нима талаб қилмоқда?

Россия президенти шартлар рўйхатини эълон қилди — Қрим тан олиниши, НАТОдан воз кечиш ва санкцияларни юмшатиш талаб қилинмоқда.

'Путин урушни тўхтатиш эвазига Украинадан нима талаб қилмоқда?'ning rasmi

Reuters агентлиги маълумотига кўра, Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни тўхтатиш учун бир қатор шартларни илгари сурмоқда.

Улар қуйидагилар:

— Сулҳ фақат тўлиқ келишувдан сўнг амалга оширилади;

— Украина армияси Донецк ва Луганскдан тўлиқ чиқиши керак;

— Херсон ва Запорожеда фронт чизиғи музлатилиши таклиф қилинмоқда;

— Россия Суми ва Харьков вилоятларидан чиқишга рози;

— Қрим устидан Россия суверенитети расман тан олиниши керак;

— Россияга қарши санкциялар, камида қисман, бекор қилиниши шарт;

— Украинага НАТОга кириш қатъий тақиқланади;

— Украина хавфсизлик кафолатлари олиши мумкин;

— Украина ҳудудида рус тилига расмий мақом ва Рус православ черкови фаолиятига кафолат талаб этилади.

Бу шартлар Украина ва Ғарб томонидан ҳали расман рад этилмаган, аммо Зеленский ва Ғарб етакчилари аввалроқ бундай “шартлар билан тинчлик”ни қабул қилмаслигини билдирган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия яна SOCAR’нинг Украинадаги нефть базасига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:20

    Россия яна SOCAR’нинг Украинадаги нефть базасига ҳужум қилди

    Одессадаги терминалга дронлар билан зарба берилди — барча резервуарлар шикастланган.

    'Қозоғистон армиясида сунъий интеллект бўлинмаси иш бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:55

    Қозоғистон армиясида сунъий интеллект бўлинмаси иш бошлади

    Янги бўлинма Мудофаа вазирлигида “жараёнларни оптималлаштириш ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш”га хизмат қилади.

    'Берлин: Украина учун хавфсизлик кафолатлари марказий масала бўлиши керак'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:16

    Берлин: Украина учун хавфсизлик кафолатлари марказий масала бўлиши керак

    Германия ташқи ишлар вазирининг айтишича, Украина тинчлик шартномаси имзоланганидан кейин ҳам ўзини ҳимоя қила олиш имкониятига эга бўлиши зарур.

    'Трамп хотини ёзган мактубни Путинга топширди — унда қандай масала кўтарилган?'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:12

    Трамп хотини ёзган мактубни Путинга топширди — унда қандай масала кўтарилган?

    Мелания Трамп хатда россияликлар томонидан ўғирланган украин болалари ҳақида сўз юритган.

    '“Зеленский истаса, урушни дарҳол тўхтатиши мумкин” — Трамп тинчлик учун шартларини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:49

    “Зеленский истаса, урушни дарҳол тўхтатиши мумкин” — Трамп тинчлик учун шартларини айтди

    Трампга кўра, Украина Қрим ва НАТОдан воз кечса, уруш якунланиши мумкин. Зеленский эса буни инкор этмоқда.

    'Сиднейда кичик самолёт гольф майдонига қўнди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:43

    Сиднейда кичик самолёт гольф майдонига қўнди

    Бунинг ортидан икки киши жароҳатланган.