Австралиянинг Сидней шаҳри шимолида Piper Cherokee русумли енгил моторли самолёт гольф майдонига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда ABC News манбасига таяниб, Azerbaycan 24 хабар берди.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида ўқув-машғулот парвози пайтида содир бўлган.
Самолёт бортида инструктор ва курсант бўлган. Қўниш вақтида ҳаво кемаси қаноти шикастланган, ғилдираклари эса узилиб тушган.
Тиббий хизмат ходимлари икки жабрланувчига воқеа жойида ёрдам кўрсатган, кейин эса улар шифохонага етказилган.
Расмийлар ҳодиса сабабини ўрганмоқда, дастлабки маълумотларга кўра, у двигателдаги техник носозлик туфайли юз берган бўлиши мумкин.