АҚШ президенти Дональд Трамп Владимир Зеленский ва Европа етакчилари билан 1,5 соатдан ортиқ гаплашиб, уларга Россия етакчиси Владимир Путин билан саммити ҳақида маълумот берди, деб хабар берди Axios журналисти Барак Равид манбага таяниб.
“Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан Путин билан учрашуви ҳақида маълумот бериш учун 1,5 соатдан ортиқ суҳбатлашди ”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ Аляскада Ромсия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтганди . Лидерлар учрашуви Анкориждаги Элмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида бўлиб ўтди. Лидерларнинг “учга уч” форматидаги тор форматдаги музокаралари икки соату 45 дақиқа давом этди. Учрашувда Россия томонидан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва президент ёрдамчиси Юрий Ушаков иштирок этди . АҚШ томонидан Давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Виткофф иштирок этди.