АсосийДунё

Путин ва Трамп Аляскада учрашди

Қарийб 3 соат давом этган музокарада нималар гаплашилди?

'Путин ва Трамп Аляскада учрашди'ning rasmi

Путин ва Трампнинг Аляскадаги музокаралари натижалари:

- Трамп россиялик ҳамкасбини Анкориж аэропортида шахсан кутиб олди;

- Путин ва Трамп саммит ўтказиладиган жойга Америка етакчисининг лимузинида бирга боришди ва машинада гаплаша бошлашди;

- Путин ва Трамп суҳбат бошланишидан олдин кириш сўзларини айтишдан ўзларини тийишди;

- Музокаралар учга-уч форматда бўлиб ўтди , Америка томони Трамп, Рубио ва Wиткофф томонидан тақдим этилди;

- Суҳбат икки соату 45 дақиқа давом этди . Шундан сўнг икки давлат раҳбарлари журналистлар билан суҳбатлашди;

- Блоомберг хабар беришича, бу учрашув тарихдаги энг узоқ давом этган учрашув бўлди;

- Путин ва Трамп икки давлатнинг натижаларга эришиш қатъиятини билдирди ва биргаликда ишлаш учун кўплаб соҳаларни қайд этди; 

- Россия президенти америкалик ҳамкасбига таклиф учун миннатдорчилик билдирди ва икки давлатни океан ажратиб турганига қарамай, яқинлигини таъкидлади;

- Ҳар икки етакчи Украинадаги можарога барҳам бериш йўлида ишлашга тайёрлигини маълум қилди. Трампнинг сўзларига кўра, келишувнинг муҳим нуқталари бўйича келишув мавжуд эмас, бироқ келишувга эришиш учун яхши имконият бор;

- Оқ уй эгаси, ўз навбатида, икки давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви Москвада бўлиб ўтиши мумкинлигини тан олди;

- Музокаралардан сўнг Россия президенти россиялик учувчилар дафн этилган қабристонга ташриф буюрди.

    Бошқа янгиликлар