АсосийБу қизиқ

АҚШ да сунъий интеллект ёрдамида антибиотик яратилди

Олимлар препарат ҳали клиник синовларга тайёр эмаслигини, уларни такомиллаштириш учун яна 1–2 йил керак бўлишини таъкидлаган.

'АҚШ да сунъий интеллект ёрдамида антибиотик яратилди'ning rasmi

АҚШнинг Massachusets технология институти (MIT) олимлари сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига чидамли гонорея ва хавфли МРСА (метитсиллинга чидамли олтин рангли стафилококк) бактерияларини йўқ қилишга қодир 2 та янги антибиотик ишлаб чиқди.  Бу ҳақда BBC хабар берди.

Билдирилишича, улар лабораторияда ҳайвонлар устида муваффақиятли синовдан ўтказилган. Шунга қарамай, уларни беморларга қўллашдан олдин бир неча йиллик такомиллаштириш ва клиник синовлар талаб этилади.

SI дастлаб маълум дориларнинг кимёвий тузилиши ва уларнинг бактерияларга таъсири ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган. Кейин эса икки йўналишда иш олиб борилган — бири мавжуд кимёвий фрагментлар билан ишлаш, иккинчиси эса SI га тўлиқ эркинлик бериш.

Натижада инсон саломатлиги учун хавфли бўлмаган ва мавжуд антибиотикларга ўхшамайдиган 2 та истиқболли дори ишлаб чиқилган. Улар лаборатория шароитида сичқонларда синовдан ўтказилиб, ижобий натижага эришилган.

Олимлар препаратлар ҳали клиник синовларга тайёр эмаслигини, уларни такомиллаштириш учун камида яна 1–2 йил керак бўлишини таъкидламоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда доллар курси яна тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 16:48

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Марказий банк доллар, евро, рубл курсининг ўзбек сўмига нисбатан амалдаги қийматини эълон қилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 07:28

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 40 даража иссиқ бўлади.

    'Доллар курси янгиланди'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.08.2025 16:46

    Доллар курси янгиланди

    Кетма-кет пастлашдан сўнг долларнинг курси кўтарилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.08.2025 07:25

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    Республикада ҳарорат кечагидан сал салқинроқ бўлади.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Бу қизиқ 13.08.2025 16:36

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан амалдаги қиймати эълон қилинди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 13.08.2025 07:25

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 41 даража иссиқ бўлади.