АсосийДунё

Индонезияда 360 дан ортиқ болалар бепул мактаб тушлигидан заҳарланди

Бу бепул овқат дастурида ҳозиргача қайд этилган энг йирик заҳарланиш ҳолати ҳисобланган.

'Индонезияда 360 дан ортиқ болалар бепул мактаб тушлигидан заҳарланди'ning rasmi

Кеча, 14 август куни Индонезиянинг Марказий Ява вилояти Сраген шаҳрида Президент Прабово Субианто ташаббуси билан жорий этилган бепул мактаб тушлигидан 360 дан ортиқ киши заҳарланди. Бу ҳақда “Индепендент” хабар берди.

Маълум қилинишича, мактаб ўқувчиларидан бири кечаси қорин оғриғи, бош оғриғи ва диарея билан уйғонганини, ижтимоий тармоқларда синфдошлари ҳам худди шундай шикоятлар қилганини кўргач, бу овқатдан заҳарланиш эканини англаганини билдирган. Бу бепул овқат дастурида ҳозиргача қайд этилган энг йирик заҳарланиш ҳолати ҳисобланади.

“Лаборатория натижалари чиқмагунча, ўша ошхонадан овқат тарқатишни вақтинча тўхтатишни сўрадик”,-дейди Сигит.

Дастурга масъул бўлган Миллий овқатланиш агентлиги раҳбари Дадан Ҳиндаяна аввалги заҳарланиш ҳодисаларидан сўнг ошхоналар фаолияти ва етказиб бериш жараёнларида стандартлар оширилганини билдирган.

Кўп миллиард долларлик бу сиёсат Прабовонинг сайловолди кампаниясида асосий дастур ҳисобланади. Президент аҳолининг турмуш сифатини ошириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришини айтмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россиядаги ҳарбий заводда кучли портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:05

    Россиядаги ҳарбий заводда кучли портлаш содир бўлди

    Жабрланганлар орасида корхона ишчилари ва воқеа жойида бўлган техник ходимлар ҳам бор.

    'Хитой вазн ташлаган ходимларига пул тўламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:16

    Хитой вазн ташлаган ходимларига пул тўламоқда

    Ҳар бир ташланган 500 грамм вазн учун раҳбарият 500 yuan (70 доллар) тўлайди.

    'Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:48

    Telegram жорий йилда 20 миллиондан ортиқ канални ўчириб ташлади

    27 июль куни мессенжер рекорд даражада – 402 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади.

    'Лавров Аляскада “СССР” ёзуви туширилган свитерда пайдо бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:38

    Лавров Аляскада “СССР” ёзуви туширилган свитерда пайдо бўлди

    Журналистлар Лавровдан Аляскага илк маротаба келаётган-келмаётгани ҳақида сўрашди.

    'Россиядаги “Subway” кафелари энди “Subjoy” номи остида фаолият юритади'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:31

    Россиядаги “Subway” кафелари энди “Subjoy” номи остида фаолият юритади

    Бу АҚШ бренди билан шартномалар бекор қилингани ортидан юз бермоқда.

    'Politico: Молдова Украина олдидан бориб, Евроиттифоққа тезроқ қўшилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:53

    Politico: Молдова Украина олдидан бориб, Евроиттифоққа тезроқ қўшилиши мумкин

    Бу мамлакатни Евроиттифоққа яқинлаштирувчи муҳим босқич ҳисобланади.