Ўзбекистонда доллар курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг яна тушди. Бу ҳақда марказий банк эълон қилди.
Маълум бўлишича, доллар 34,59 сўмга тушиб, 12 547,38 сўм, евро 32,88 сўмга пастлаб, 14 665,38 сўмни ташкил қилган. Рубл эса 0,73 сўмга тушиб, 157,02 сўм этиб белгиланган.
Маълумот учун, бундан аввал доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 12 581,97 сўм бўлганди.