АсосийДунё

Россиядаги “Subway” кафелари энди “Subjoy” номи остида фаолият юритади

Бу АҚШ бренди билан шартномалар бекор қилингани ортидан юз бермоқда.

'Россиядаги “Subway” кафелари энди “Subjoy” номи остида фаолият юритади'ning rasmi

Россияда фаолият юритаётган “Subway” кафеларидан 140 таси эндиликда “Subjoy” номи остида ишлайди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар бермоқда.

Кафеларга “Sabdjoy servis kompani” МЧЖ эгалик қилади. Ребрендинг сабаби — “Subway” халқаро тармоғи билан лицензия битимларининг бекор қилиниши.

Маълум қилинишича, бу жараён Россияда АҚШ брендларининг бозорни тарк этаётгани билан боғлиқ. Москва шаҳрида аввалроқ яна бир собиқ франшиза эгалари “Subway” ўрнига “Sabfresh” номли тармоқни йўлга қўйган эди.

    Бошқа янгиликлар