АсосийДунё

Баварияда темирйўл кабеллари кесилди

Бунинг ортидан келган зарар 20 минг еврога баҳоланмоқда.

'Баварияда темирйўл кабеллари кесилди'ning rasmi

Кобург шаҳри яқинида номаълум шахслар стрелка ва сигнал бошқарувида ишлатиладиган бир нечта темирйўл кабелларини кесиб кетди.

Ҳодиса 12 август куни тонг соат 5 атрофида содир бўлиб, зарар кўрган кабеллар Родентал йўналишидаги темирйўл йўлларида топилди ва таъмирланди.

Полиция бу ҳолатни диверсия эҳтимоли сифатида кўриб чиқмоқда. Июлдан буён Германия темирйўлларида бу тўртинчи шундай ҳодиса бўлиб, аввалги уч ҳолатда Дюсселдорф ва Сахония-Анҳалтдаги инфратузилма объектларига ўт қўйилган эди.

Улар учун “Коммандо Angry Birds” номли чап радикал гуруҳ жавобгарликни зиммасига олган.

    Бошқа янгиликлар