АсосийДунё

Каллас: Путинга ҳеч қандай имтиёз муҳокама қилинмасин

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари ҳамда Украина Ташқи ишлар вазири онлайн учрашув ўтказди.

'Каллас: Путинга ҳеч қандай имтиёз муҳокама қилинмасин'ning rasmi

Кажа Каллас учрашув якунида Россия тўлиқ ва шартсиз ўт очишни тўхтатмагунича, унга нисбатан ҳеч қандай имтиёз ёки компромисс муҳокама қилинмаслигини таъкидлади.

“Бундай ёндашув илгари Россия билан ишламаган ва Путин билан ҳам ишламайди,” — деди у.

Каллас Украина суверенитети хавф остида эканини қайд этди. Европа Иттифоқи Россияга қарши 19‑пакет санкция устида ишламоқда ва Украинага ҳарбий ҳамда молиявий ёрдамни давом эттиришни режалаштирмоқда.

    Бошқа янгиликлар