АсосийДунё

Украинада фуқаро эркакларни сафарбарликдан олиб қочиш учун микроавтобусни тез ёрдам машинасига айлантирди

Блокпостлардан ўтиш учун фуқаро милтилловчи маёқлардан фойдаланган.

'Украинада фуқаро эркакларни сафарбарликдан олиб қочиш учун микроавтобусни тез ёрдам машинасига айлантирди'ning rasmi

Украинада эркаклар сохта тез ёрдам машинасида сафарбарликдан қочмоқчи бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Унга кўра, Киевда фуқаро Украина аҳолисини сафарбарликдан бошқа давлатлар ҳудудига қочишга ёрдам бериш учун микроавтобусини тез ёрдам машинасига айлантирган. У пул эвазига сафарбарликдан бош тортган эркакларни беморлар ниқоби остида машинага чиқариб, ғарбий чегарага олиб келган.

Эркак микроавтобусни тез ёрдам машинаси кўринишига келтириб, махсус товуш чиқарувчи сигналлар ва идентификация стикерлари билан жиҳозлаган. Блокпостлардан ўтиш учун у милтилловчи маёқлардан фойдаланган.

    Бошқа янгиликлар