АсосийДунё

Эфиопия Россияга самолёт ижарасини рад этди

“Ethiopian Airlines” АҚШ билан алоқалари сабабли санкцияларга риоя қилмоқда

'Эфиопия Россияга самолёт ижарасини рад этди'ning rasmi

Россия ҳукумати Эфиопиянинг “Ethiopian Airlines” авиакомпаниясидан самолётларни “ҳўл лизинг” (экипаж, техник хизмат ва суғурта билан бирга) асосида ижарага олишни таклиф қилган, бироқ компания бу таклифни рад этди. Бу ҳақда компания бош директори Месфин Тасев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “Ethiopian Airlines” АҚШ билан кучли тижорий алоқаларга эга ва халқаро қоидалар ҳамда АҚШ қонунчилигига қатъий риоя қилади. “Биз бундай хавфни ўз зиммамизга ололмаймиз”, – дея таъкидлади Тасев. У, шунингдек, компаниянинг ўзи ҳам ҳозирча қўшимча самолётларга эҳтиёж сезаётганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Россия Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қатар ва Қувайт авиакомпаниялари билан ҳам самолёт лизинги бўйича музокаралар олиб борган. Бундай услуб Эрон томонидан санкцияларни четлаб ўтиш амалиётидан олинган. Ғарб санкциялари Россияга янги самолётлар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини сотиб олишни тақиқлайди.

    Бошқа янгиликлар