АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Орден билан тақдирланди

Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати раҳбари — Шерзод Асадов маълум қилди.

'Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Орден билан тақдирланди'ning rasmi

Ўзбекистон етакчисига БМТ конференцияси доирасида Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени берилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати раҳбари — Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, Мирзиёевнинг БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиш учун Каспий бўйидаги Авазага амалий ташрифи Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг ўзига хослигини яна бир бор тасдиқлади.

2017 йил март ойида Президент Шавкат Мирзиёев илк давлат ташрифини Туркманистонга амалга оширгани бежиз эмас. Ўтган йиллар мобайнида давлатимиз раҳбари, Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саъй-ҳаракатлари туфайли икки мамлакат ўртасидаги алоқалар бутунлай янги даражага кўтарилди.

Бугун Ўзбекистон ва Туркманистон Марказий Осиёда чинакам яхши қўшничилик ва ўзаро ишончга асосланган ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир.

БМТ конференцияси доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан тақдирлангани ҳам икки давлат ўртасидаги ҳурматнинг юксак даражасини англатади.

Дарвоқе, сўнгги йилларда Президент қўшни ва дунёдаги етакчи давлатларнинг бир қатор нуфузли мукофотларига сазовор бўлди. Қозоғистоннинг "Олтин қиран" ва "Дўстлик", Қирғизистоннинг "Данакер", Тожикистоннинг "Зарринтож", Россиянинг Александр Невский, Франция Фахрий легиони, Туркиянинг "Республика" орденлари, Туркий дунёнинг олий ордени, МДҲ фахрий нишони, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони ва бошқалар шулар жумласидан.

Албатта, бу мукофотларнинг ҳар бири фақатгина Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятига берилган баҳо эмас. Уларнинг ортида давлатимиз раҳбарининг ҳамкасблари, ҳамкор мамлакатлар етакчилари билан биргаликдаги самарали меҳнати туради. Ана шундай ҳамжиҳатлик туфайли Марказий Осиё бугун рақобат эмас, балки ҳамкорлик маконига айланиб бораётганида уларнинг ҳам хизматлари беқиёс.

Умуман олганда, бу мукофотлар Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда ишончли, масъулиятли ва ташаббускор ҳамкор сифатидаги мавқеи мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради. Айни пайтда, президент Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсат стратегияси баландпарвоз баёнотларга эмас, балки аниқ амалий ҳаракатларга: ўзаро келишувлар, қўшма лойиҳалар, очиқ чегаралар, янги транспорт йўлаклари ва мулоқот майдонларига таянади. Буларнинг барчаси – халқимиз ҳаётини яхшилаш ва фаровонлигини юксалтириш учун.

Шу нуқтайи назардан, Туркманистон орденининг берилиши расмиятчилик эмас, балки Ўзбекистоннинг минтақада барқарорлик ва ҳамкорликни таъминлашдаги фаол ва конструктив позициясининг эътирофидир.

Бу шунчаки мукофот эмас, балки глобал беқарорлик, ишонч тақчиллиги ва хатарлар фонида Ўзбекистон ва унинг ҳамкорлари минтақада яратаётган барқарор муҳит катта қадриятга айланаётганига ишора. Ана шу барқарорликни ким таъминлаётган бўлса, унинг меҳнати муносиб эътирофга лойиқ.

Ташрифнинг яна бир таъсирли лаҳзаси Арқадағ Туркманистонда шаклланган протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, президентни аэропортда шахсан кузатиб қўйгани бўлди. Бу ўзаро ҳурматга асосланган самимий ва дўстона муносабатларнинг, халқлар ўртасидаги чинакам қардошлик ришталарининг бебаҳо намунасидир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 02:26

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунига етди.

    'Президент: Орол ҳавзасида сув танқислиги 2040 йилга бориб икки баробарга ошиши мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 22.04.2026 14:36

    Президент: Орол ҳавзасида сув танқислиги 2040 йилга бориб икки баробарга ошиши мумкин

    Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида минтақада сув муаммоси кескинлашиб бораётганини айтди.

    'Остонада экологик саммит бошланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.04.2026 06:07

    Остонада экологик саммит бошланди

    Шавкат Мирзиёев иштирокида Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит тадбирлари бошланди.

    'Президент Остонага жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 13:43

    Президент Остонага жўнаб кетди

    Шавкат Мирзиёев Остонада бўлиб ўтадиган нуфузли экологик саммитда иштирок этади.

    'Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 13:07

    Мирзиёев ЖССТ бош директорини қабул қилди

    Ўзбекистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 21.04.2026 07:14

    Самарқандда Саида Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди

    Самарқанд форумида ЖССТ билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.