Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26 июнь куни, Андижон шаҳрида яшовчи 1977 йилда туғилган фуқаро С.Ж. дорихонага маст ҳолатда келган.
Шундан сўнг у шу ердаги 2011 йилда туғилган М.К. билан аввал суҳбатлашмоқчи бўлиб гапирган, сўнг болани ҳақорат қилган ва унинг юзига кафти билан урган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жумладан, вояга етмаган М.К.га етказилган тан жароҳати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда С.Ж.га нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўриш жараёни кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида 17 ёшли кийим дўкони сотувчиси насияга кўйлак бермагани учун 2 нафар ўсмир йигитлар томонидан калтакланганди.