АсосийЖиноят

17 ёшли қизни 2 нафар йигит ўласи қилиб калтакладими?

Воқеа сотувчининг "насияга" кўйлак бермагани сабабли юзага келган.

'17 ёшли қизни 2 нафар йигит ўласи қилиб калтакладими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида 17 ёшли кийим дўкони сотувчиси "насияга" кўйлак бермагани учун бир гуруҳ ўсмир йигитлар томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 июль куни соат 13:50 ларда 2009 йилда туғилган Н.И. ва 2010 йилда туғилган П.М. Андижон шаҳри “Навбаҳор” маҳалласи Машраб кўчасида жойлашган “Куйов сарпо” номли кийим дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқаро 2008 йилда туғилган М.Қ.нинг олдига борган. Улар сотувчидан "насияга" иккита кўйлак олиб чиқиб беришини сўраган. Шу вақтда йигитлар ўзаро гап тортишиб кетган ва оқибатда Н.И. ва П.М. М.Қ.ни ҳақорат қилиб, уни урган.

М.Қ.га нисбатан шу куннинг ўзида белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода 40 млн сўм ишламоқчи бўлган амалдор ушланди'ning rasmi

    Жиноят Бугун 14:23

    Бухорода 40 млн сўм ишламоқчи бўлган амалдор ушланди

    У ёрдамчиси билан ўзаро тил бириктириб, 90 минг сўмлик чойшабни 190 мингдан сотиб, 40 миллион ишламоқчи бўлган.

    'Андижонда 14 ёшли бола дўппосланди'ning rasmi

    Жиноят 05.08.2025 19:31

    Андижонда 14 ёшли бола дўппосланди

    Ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Мамлакатда 1 ойда 96 млрд сўмлик энергия ўғирланди'ning rasmi

    Жиноят 05.08.2025 16:55

    Мамлакатда 1 ойда 96 млрд сўмлик энергия ўғирланди

    Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

    'Пойтахтда “ҳожатбарор” сохта ДХХ ходими минг доллар пора билан қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 05.08.2025 15:27

    Пойтахтда “ҳожатбарор” сохта ДХХ ходими минг доллар пора билан қўлга олинди

    У ўзини Давлат хавфсизлик ходими сифатида таништириб, корхона раҳбаридан 1000 доллар олган.

    'Ўзбекистон аҳолиси қарийб 38 миллионга етди'ning rasmi

    Жиноят 05.08.2025 09:19

    Ўзбекистон аҳолиси қарийб 38 миллионга етди

    Никоҳлар кўпайди, лекин ажралиш сони ҳам кам эмас.

    '“А.У.E” хавфи: Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар жиноий гуруҳ домида'ning rasmi

    Жиноят 05.08.2025 08:58

    “А.У.E” хавфи: Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар жиноий гуруҳ домида

    Россияда экстремистик деб топилган “А.У.E” ҳаракати қамоқхона маданиятини тарғиб қилади.