АсосийДунё

Meta, Apple ва Google ярим йилда Ўзбекистонга 78,2 млрд сўм солиқ тўлади

Тўланган солиқларнинг 94 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи компанияларга тўғри келган.

'Meta, Apple ва Google ярим йилда Ўзбекистонга 78,2 млрд сўм солиқ тўлади'ning rasmi

Электрон хизмат кўрсатувчи 72 та хорижий компания томонидан Ўзбекистонга жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 78,2 млрд сўм солиқ тўланган.

Билдирилишича, тўланган солиқларнинг 94 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар:

Мета – 22,6 млрд сўм;

Apple – 22,1 млрд сўм;

Google – 19,4 млрд сўм;

OpenAI – 2,9 млрд сўм;

Vooking.som – 1,9 млрд сўм;

TikTok – 1,8 млрд сўм;

Netflix – 896,2 млн сўм;

Acca – 797,1 млн сўм;

Zoom – 786,7 млн сўм;

Adobe – 530,8 млн сўм.

Маълумот учун, электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари солиқ кодексининг 281-моддасига мувофиқ ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.

    Бошқа янгиликлар