2023 йилдан буён давом этаётган Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовуз қурбонлари сони 60 839 кишини ташкил этади. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида маълум қилинган.
Унга кўра, охирги 1 кун ичида эксклавнинг 119 нафар аҳолиси ҳалок бўлган ва 866 киши жароҳатланган. Исроил уюштирган ҳужумлар натижасида эса жами 149 588 киши жароҳат олган.
Маълумот учун, Исроил Ҳамас билан келишилган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузди, натижада яна оммавий ҳужум бошланиб, 9350 киши ҳалок бўлди, 37 547 киши яраланди. Минглаб ҳалок бўлганлар эксклавда вайрон бўлган бинолар остида қолиб кетган.