АсосийДунё

Ҳиндистонда 1 ёшли бола 70 см кобрани тишлаб олди

Болакай уйида ўйнаётганида кобрани ўйинчоқ деб ўйлаб тишлаб олиб, уни иккига бўлиб ташлаган.

'Ҳиндистонда 1 ёшли бола 70 см кобрани тишлаб олди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Бихар штатидаги Ғарбий Чампаран қишлоғида 1 ёшли бола ўйин пайтида 70 сантиметрли кобрани ғажиб ташлади. Бу ҳақда Hindustan Times газетаси хабар берди.

"Бихар штатининг Беттиах туманида содир бўлган шов-шувли ҳодисада бир ёшли бола уйида ўйнаётганида кобрани ўйинчоқ деб ўйлаб тишлаб олган," - дейилади нашр хабарида.

Аниқланишича, бола судралиб юрувчини тишлаб иккига бўлиб ташлаган. Шундан сўнг илон ўлган.

Газета маълумотларига кўра, бола бирламчи тиббий ёрдам марказига етказилган. Кейинчалик бола даволаниш учун бошқа тиббиёт муассасасига юборилган.

Қайд этилишича, болада заҳарланиш аломатлари йўқ, бироқ у даволанишда давом этмоқда. Боланинг ҳаёти хавф остида эмас.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга YouTube'дан фойдаланиш тақиқланади'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:12

    Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга YouTube'дан фойдаланиш тақиқланади

    Вояга етмаганларнинг 37 фоизи YouTube платформасида “зарарли контент”га дуч келган.

    'Россия Молдовани ўз назоратига олишни хоҳламоқда — мамлакат президенти Майя Санду'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:29

    Россия Молдовани ўз назоратига олишни хоҳламоқда — мамлакат президенти Майя Санду

    Кишинёвда Молдова Олий хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Трамп Ҳиндистондан импортга 25 фоизлик тарифлар жорий этилишини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:25

    Трамп Ҳиндистондан импортга 25 фоизлик тарифлар жорий этилишини эълон қилди

    Бунга Ҳиндистон ҳар доим ҳарбий ускуналарнинг асосий қисмини Россиядан харид қилгани сабаб бўлган.

    'АҚШ Хитойни Россия нефти хариди учун юқори божлар жорий этилишидан огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:13

    АҚШ Хитойни Россия нефти хариди учун юқори божлар жорий этилишидан огоҳлантирди

    Шунингдек, Хитой томонидан Россияга 15 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги маҳсулот ва технологиялар ҳам сотилганидан норози бўлгани билдирилган.

    'Камчаткадаги зилзилада Ўзбекистонликлар ҳам ҳалок бўлдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:00

    Камчаткадаги зилзилада Ўзбекистонликлар ҳам ҳалок бўлдими?

    Россиясининг Владивосток шаҳридаги Ўзбекистоннинг бош консули Ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди.

    'Хитойда 3 ёшгача бўлган болаларга қанча пул тўланиши айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:30

    Хитойда 3 ёшгача бўлган болаларга қанча пул тўланиши айтилди

    Мамлакатда 2024 йилда туғилганлар сони 9,5 миллионни ташкил қилган лекин бу кўрсаткич 2017 йил билан солиштирганда икки баробарга камайган.