АсосийДунё

Туркияда ўрмон ёнғинлари авж олди

Июнь ойидан буён мамлакат бўйлаб чиқаётган ўрмон ёнғинлари бўйича олиб борилаётган терговлар доирасида 21 киши қамоққа олинган.

'Туркияда ўрмон ёнғинлари авж олди'ning rasmi

Бурса вилоятининг Орҳанели туманида авж олаётган ўрмон ёнғинини ўчириш ишлари давом этмоқда. Кучли шамол оловни қайта кучайтирди, бир нечта қишлоқлар эвакуация қилинди. Бу ҳақда TRT хабар ёзмоқда.

Туркиянинг ғарбий ҳудудида жойлашган Бурса вилоятининг Орҳанели туманидаги Якуплар маҳалласида 27 июль куни тушдан кейин бошланган ўрмон ёнғини кучли шамол таъсирида 28 июль эрталаб яна авж олди.

Расмийларга кўра, ўрмон хўжалиги ва ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ҳаво ва ер орқали оловга қарши курашмоқда. Бироқ шамолнинг кучайиши натижасида аланга тезлик билан янги ҳудудларга тарқалмоқда.

Ёнғин туфайли Ҳарманcик туманига қарашли Дутлужа, Илиcаксу, Чамоғлу va CHakmak қишлоқлари хавфсизлик нуқтаи назаридан бўшатилди.

Орҳанели-Ҳарманжик автомобиль йўли вақтинча транспорт ҳаракатига ёпилди. Фақат фавқулодда хизмат автомобиллари йўлдан фойдаланмоқда.

Орҳанели беледие (туман ҳокимлиги) раҳбари Али Осман Тайıр ижтимоий тармоқдаги чиқишида:

“Ёнғин назорат остига олинаётганди, лекин шамол уни яна кучайтирди. Танкерлари бор фуқароларни сув билан таъминотда ёрдамга чақираман”, — дейди.

Адлия вазири Йилмаз Тунч баёнотида, ёнғин юзасидан тергов ишлари бошланганини ва бир гумондорнинг ҳибсга олинганини маълум қилди.

Вазирга кўра, июнь ойидан буён мамлакат бўйлаб чиқаётган ўрмон ёнғинлари бўйича олиб борилаётган терговлар доирасида 21 киши қамоққа олинган.

Ёнғиннинг сабаби ҳали аниқланмаган, лекин одам қўли билан юзага келган бўлиши мумкинлигидан хавотирлар бор. Расмийлар вазиятни назоратга олишга ҳаракат қилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Буюк Британия Фаластинни давлат сифатида тан оладими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:36

    Буюк Британия Фаластинни давлат сифатида тан оладими?

    Мамлакат бош вазири Буюк Британия Фаластин давлатининг мустақиллигини расман тан олишга тайёрлигини маълум қилди.

    'Трамп Путинга 10 кунлик муҳлат берди: Уруш тўхтамаса, санкциялар кучаяди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:34

    Трамп Путинга 10 кунлик муҳлат берди: Уруш тўхтамаса, санкциялар кучаяди

    Бу ҳақда у Шотландияни тарк этишдан олдин журналистларга маълум қилди.

    'Қирғизистонда интернет давлат қўлига ўтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:31

    Қирғизистонда интернет давлат қўлига ўтди

    Садир Жапаров бу бўйича тегишли фармонни имзолади.

    'Grammy совриндори Сиара Бенин фуқароси бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:29

    Grammy совриндори Сиара Бенин фуқароси бўлди

    Америкалик машҳур қўшиқчи Сиара Ғарбий Африкадаги Бенин давлатидан фуқаролик олди.

    'Америкалик республикачи илк бор Ғазодаги вазиятни “геноцид” деб атади'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:27

    Америкалик республикачи илк бор Ғазодаги вазиятни “геноцид” деб атади

    Бу баёнот билан у Исроилни шартсиз қўллаб-қувватлаб келаётган ўз партиядошларига очиқ қарши чиқди.

    'Минск осмонида келиб чиқиши номаълум дрон уриб туширилди'ning rasmi

    Дунё 29.07.2025 19:50

    Минск осмонида келиб чиқиши номаълум дрон уриб туширилди

    Дрон радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида уриб туширилди.