АсосийДунё

Google Туркияда рўй берган зилзилада 10 миллион фойдаланувчини огоҳлантира олмади

Техногигант зилзила кучини нотўғри баҳолагани сабабли огоҳлантириш тизими ишламаган.

'Google Туркияда рўй берган зилзилада 10 миллион фойдаланувчини огоҳлантира олмади'ning rasmi

Google 2023 йилда Туркияда юз берган ҳалокатли зилзила вақтида ўзининг “Android Earthquake Alerts” тизими орқали зарур огоҳлантиришларни етказиб бера олмаганини тан олди. Бу ҳақда BBC news ёзмоқда.

7,8 магнитудали биринчи зилзила эпимарказидан 158 км радиусдаги 10 миллион одамга ҳаёт учун хавфли даражадаги "Take Action" огоҳлантириши юборилиши мумкин эди. Бироқ атиги 469 та шундай огоҳлантириш йўлланган.

Google маълумотига кўра, ярим миллион фойдаланувчига енгил тебранишлар ҳақида паст даражадаги "Be Aware" огоҳлантириши юборилган — бу эса товушсиз режимни бузмайди ва экранни тўсиб қўймайди.

Зилзила 6 февраль, соат 04:17 да — одамлар уйқуда бўлган пайтда содир бўлган. Кучли тебранишлар оқибатида 55 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 100 мингдан зиёди жароҳат олган. Android тизимидан фойдаланувчи телефонлар Туркияда 70 фоиздан дан ортиқни ташкил қилади, бироқ тизим дастлабки тебранишни атиги 4.5–4.9 магнитуда деб нотўғри баҳолаган.

Google воқеадан кейин алгоритмни такомиллаштирди ва янги моделлаштириш натижаларига кўра, ҳозирги тизим 10 миллион "Таке Action" ва яна 67 миллион "Be Aware" огоҳлантирувини юбора олади.

Аммо айрим олимлар бундай муҳим хатоликлар ҳақида маълумот беришда кечикилганидан норози. "Бу кичик воқеа эмас эди – одамлар ҳалок бўлди", деди АҚШдаги Колорадо кончилик мактаби профессори Элизабет Редди.

Google бу тизим миллий огоҳлантириш тизимларига қўшимча сифатида мўлжалланганини билдирган, бироқ баъзи мутахассислар айрим давлатлар бу технологияга ортиқча ишониб қолаётганидан хавотирда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистон АҚШнинг F-35A самолётларини сотиб олмаслиги ҳақида огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:38

    Ҳиндистон АҚШнинг F-35A самолётларини сотиб олмаслиги ҳақида огоҳлантирди

    Янги ҳарбий технологиялар бўйича хавотир билдирган Ҳиндистон ҳукумати АҚШни бешинчи авлод F-35A қирувчиларини харид қилмасликка чақирди.

    'Путин 1994 йилдаёқ Қрим, Шарқий Украина ва Шимолий Қозоғистонга даъво қилган'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:17

    Путин 1994 йилдаёқ Қрим, Шарқий Украина ва Шимолий Қозоғистонга даъво қилган

    Германия дипломатик архивларида 1994 йилда Путин томонидан айтилган даъволи баёнотлар илк бор ошкор қилинди.

    'Германияда Зеленскийнинг собиқ ўринбосари уйида тинтув ўтказилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:14

    Германияда Зеленскийнинг собиқ ўринбосари уйида тинтув ўтказилди

    Бундан бир йил олдин мазкур шахс Зеленский томонидан ишдан олинган.

    'Ҳиндистон АҚШ божига жавоб қайтармоқчи'ning rasmi

    Дунё 31.07.2025 21:13

    Ҳиндистон АҚШ божига жавоб қайтармоқчи

    Ҳиндистон иқтисодиёти Қўшма Штатларнинг бож жорий этиш қарорига туриб бера оладиган даражада кучли — ОАВ.

    '8 августга қадар Украинадаги уруш тугайди(ми?)'ning rasmi

    Дунё 31.07.2025 20:30

    8 августга қадар Украинадаги уруш тугайди(ми?)

    Трамп БМТнинг 15 аъзосига урушни тугатиш бўйича келишувга эришмоқчилигини билдирди.

    'Литва бош вазири коррупция можароси туфайли истеъфога чиқди'ning rasmi

    Дунё 31.07.2025 19:56

    Литва бош вазири коррупция можароси туфайли истеъфога чиқди

    Науседанинг сўзларига кўра, бош вазир унга эрталаб телефон орқали мулоқотда истеъфога чиқишини айтган.