АсосийДунё

АҚШнинг Мэн штати соҳилларида ноёб оқ акула тасвирга олинди

Мутахассислар буни тарихий ҳолат деб атамоқда.

'АҚШнинг Мэн штати соҳилларида ноёб оқ акула тасвирга олинди'ning rasmi

National Geographic’нинг таниқли фотографи Брайан Скерри илк бор Мэн сувларида сув остидан катта оқ акула суратини олди. Мутахассислар буни тарихий ҳолат деб атамоқда.

Мэн штатида жойлашган Gulf of Maine ҳудудида 10 фут (тахминан 3 метр) узунликдаги катта оқ акула сув ости камерасига тушиб қолди. Ушбу ҳолатни 50 йиллик тажрибага эга, машҳур сураткаш Брайан Скерри 2024 йил 8 июль куни қайд этган.

Аввал бу ҳудудда акулалар кузатилган бўлса-да, сув остидан олинган биринчи аниқ фото сифатида бу ҳолат тарихий аҳамиятга эга. Скеррйга кўра, акула атиги уч дақиқа кўринган ва тезда йўқолган. Аммо суратга олишга улгурган.

Олимлар ушбу ҳудудда оқ акулалар сони ортиб бораётганини айтишмоқда. Бунга иқлим ўзгариши ва қонуний муҳофаза чораларининг кучайиши сабаб бўлган. 1970–1980 йиллардаги ҳаддан ташқари ов оқибатида популяция 73 фоизга қисқарган эди. Аммо 1990 йиллардан бошлаб қабул қилинган қонунлар оқибатида улар яна қайта кўпаймоқда.

Мутахассислар, хусусан океанолог Cамрин Браун ва биолог  Жоҳн Чишолм фикрича, бу суратлар ваҳима учун эмас, балки онгли муносабат учун зарур. Уларнинг айтишича, акулалар билан бир ҳудудда яшаш мумкин — фақат эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда.

“Денгиздаги энг қўрқинчли нарса акулалар эмас, балки акуласиз қолган океандир,” — дейди Скерри.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Камчаткада 1 соатда 3 та зилзила содир бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:57

    Камчаткада 1 соатда 3 та зилзила содир бўлди

    Ҳар бир ер силкиниши 5 баллдан юқори.

    'ҲАМАС қуролсизланса, Ғазода уруш тугайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:28

    ҲАМАС қуролсизланса, Ғазода уруш тугайди

    Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида қайд этди.

    'Трамп Нобелга номзод бўлиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 01.08.2025 22:12

    Трамп Нобелга номзод бўлиши мумкин

    “У Нобел мукофотини фақат Камбоджадаги роли учун эмас, бошқа давлатлар бўйича қилган ишларининг ҳам эътирофи сифатида олишга ҳақли”, — дейди Камбоджа Бош вазири ўринбосари.

    'Mac ва iPhone қурилмалари фойдаланувчилари учун заифликни бартараф этувчи янгиланиш чиқди'ning rasmi

    Дунё 01.08.2025 20:11

    Mac ва iPhone қурилмалари фойдаланувчилари учун заифликни бартараф этувчи янгиланиш чиқди

    Ҳозирча ушбу эксплуатациянинг (заифликдан фойдаланиш усули) техник тафсилотлари ошкор этилмаган.

    'Россияда июль ойида интернет 2000 мартадан ортиқ узилган'ning rasmi

    Дунё 01.08.2025 17:17

    Россияда июль ойида интернет 2000 мартадан ортиқ узилган

    Мутасаддилар буни “хавфсизлик чораси”, фуқаролар эса йўқотилган алоқани танқид қилмоқда.

    'Германия Украинага яна икки Patriot тизимини юборади'ning rasmi

    Дунё 01.08.2025 17:12

    Германия Украинага яна икки Patriot тизимини юборади

    АҚШ билан келишув асосида Киевга ҳаво мудофааси кучайтирилади.