АсосийДунё

Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

Доллар курси 100,50 сўмга кўтарилиб, 12 704,02 сўм бўлди.

'Ўзбекистонда доллар курси яна ошди'ning rasmi

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

доллар 100,50 сўмга кўтарилиб, 12 704,02 сўм бўлди;

евро 194,53 сўмга ошиб, 14 871,33  сўм бўлди;

рубль 1,49 сўмга кўтарилиб, 162,43 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг 25,31 сўмга кўтарилиб, 12 603,52 сўм бўлганди. Доллар расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этганди.

    Бошқа янгиликлар