АсосийДунё

Трамп Алиевнинг нутқини баҳам кўрди

Озарбайжон раҳбари Трампни “уруш бошламаган ягона президент” деб атади.

'Трамп Алиевнинг нутқини баҳам кўрди'ning rasmi

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп 22 июль куни Truth Social тармоғида Илҳом Алиевнинг Шуша халқаро медиа-форумида айтган нутқини бўлишди.

Алиев Трампни оила ва анъанавий қадриятларни қадрлайдиган раҳбар сифатида таърифлади ва унинг Озарбайжон ҳамда Арманистон ўртасидаги можаро тинч йўл билан якунланишига қўшган ҳиссасини эътироф этди.

У, шунингдек, Трампни АҚШ тарихида уруш бошламаган ягона президент деб атади ва унга “Вашингтон ботқоғини қуритишда” омад тилади.

    Бошқа янгиликлар