АсосийДунё

Озарбайжон йўли: Марказий Осиё ҳам Россиясиз ҳаракат қиладими?

Озарбайжоннинг Россияга қарам бўлмаган, лекин Ғарбга ҳам тўлиқ ён бермайдиган мустақил сиёсати сўнгги йилларда жиддий эътибор қозонмоқда.

'Озарбайжон йўли: Марказий Осиё ҳам Россиясиз ҳаракат қиладими?'ning rasmi

Сўнгги йилларда Озарбайжоннинг ташқи сиёсати жиддий эътиборни тортмоқда. Боку ўз манфаатларини ҳимоя қилишда эндиликда на Москвага, на Ғарбга суянмоқда. Айниқса, Қорабоғ масаласида Россия ёки халқаро ташкилотларсиз ҳаракат қилиб, ўз ҳудудий яхлитлигини ўзи тиклаши Кремлда хавотир уйғотди. Аслида эса Россияни чўчитаётган нарса — Илҳом Алиевнинг сиёсати эмас, унинг танлаган йўли бошқалар учун ҳам ўрнак бўлиши мумкинлигидир.

 

“Озарбайжон сценарийси” нимани англатади?

Бу модель уч асосий устунга таянади: Мустақил қарорлар— Озарбайжон ташқи сиёсатини фақат миллий манфаатларга асосланиб қурмоқда. Қорабоғ бўйича ҳеч бир воситачига таянмай, ҳарбий йўл билан ҳудудларини қайтариб олди.

Нейтрал, лекин фаол дипломатия — Алиев Россия билан иттифоқчилик ҳақида баёнотлар беради, бироқ КХШТга қўшилмайди, Ғарб билан эса очиқ эшиклар сиёсатини олиб бормоқда. Туркия, НАТО, Европа Иттифоқи ва Исроил билан фаол алоқалар ҳам бунинг исботи.

Энергетик мустақиллик — Озарбайжон ўз газ ва нефтини Ғарбга етказмоқда. Бу билан Россия газига муқобил бўлиб, “Газпром”га рақобатчи сифатида қаралаяпти.

 

Кремлнинг қўрқуви

Россияда Озарбайжон тажрибаси собиқ СССР ҳудудидаги бошқа давлатларга ҳам илҳом бўлишидан чўчимоқда. Чунки бу сценарий шуни кўрсатмоқдаки:

—  Авторитар тузум Россияга таянмасдан ҳам яшай олади.

—  Ҳарбий куч орқали, Москвасиз ҳам ҳудудий муаммолар ечилиши мумкин.

— Минтақадаги “катта оға” — Россия роли тобора заифлашмоқда.

 

Бундай фон остида Россия ва Озарбайжон ўртасидаги зиддиятлар кучаймоқда. 2024 йил декабрида Россия ҳаво кучлари Озарбайжонга тегишли йўловчи самолётни уриб туширди. Боку бунга жавобан узр ва товон сўради. Москва сукут сақлади.

Шундан сўнг Боку Россиянинг дипломатик вакилларига босим ўтказа бошлади: Спутник Озарбайжон тинтув қилинди, Россотрудничество ёпилди, россияликлар ҳибсга олинди.

 

Туркия – асосий иттифоқчи

Анқара вазиятни диққат билан кузатмоқда. Президент Эрдўған барча томонларни босиқликка чақирди, бироқ Озарбайжон билан стратегик иттифоқни алоҳида таъкидлади. Озарбайжонда турк ҳарбий базасини жойлаштириш масаласи очиқ муҳокамада. Бу эса Кремлга очиқча сиёсий сигнал сифатида баҳоланмоқда.

 

Алиевдан Украина ва минтақага сигнал

 

Президент Алиев яқинда Украинага мурожаат қилиб, Россия босқинини тан олмаслик ва курашда давом этишга чақирди. У шундай деди:“Фақат ҳарбий куч статус-квони ўзгартиради. Ташқи воситачиларга суяниш позицияни заифлаштиради.”

Бу сўзлар — фақат Киевга эмас, балки Тошкент, Остона ва Ереванга ҳам хабар. Озарбайжон йўли мавжуд ва у ишлаяпти.

 

Марказий Осиё қандай йўл танлайди?

Қозоғистон – Туркия билан ҳарбий алоқаларни кенгайтирмоқда. Ўзбекистон – Анқара билан янги ҳамкорлик шаклларини изламоқда, суверенитетга урғу бермоқда. Арманистон – Россия иттифоқчилигидан ҳафсаласи пир бўлиб, Ғарбга қараб йўналмоқда.

Бугун Озарбайжон дунёга шуни кўрсатмоқда: на Россияга, на Ғарбга тўлиқ суянмасдан, кучли, суверен ва мустақил сиёсат юритиш мумкин. Бу модель айни пайтда Марказий Осиё давлатлари учун ҳам долзарб тус олмоқда. Энг муҳими — Боку бу йўлдан ортга қайтмоқчи эмас.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Японияда муҳожирларга қарши кайфият кучаймоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:16

    Японияда муҳожирларга қарши кайфият кучаймоқда

    Япония парламенти юқори палатасидаги сайловларда ҳукмрон коалиция кўпчилик ўрнини бой берди.

    'Озарбайжон судга мурожаат қилса, Россия кутишга тайёр — Песков'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:44

    Озарбайжон судга мурожаат қилса, Россия кутишга тайёр — Песков

    Кремль Озарбайжондан халқаро судга даъво тушса, расмий ҳукмни кутишга тайёр эканини билдирди.

    'АҚШ Европани Россияга қарши янги тарифларда ўз ёнига чақирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:42

    АҚШ Европани Россияга қарши янги тарифларда ўз ёнига чақирмоқда

    Мазкур баёнот Россияга босимни кучайтиришга қаратилган янги иқтисодий чоралар муҳокамаси фонида янгради.

    'АҚШ вакили: “Лукашенко билан кечки овқатда ароқ ичганмиз, сиёсий маҳбуслар ҳақида гаплашдик”'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:40

    АҚШ вакили: “Лукашенко билан кечки овқатда ароқ ичганмиз, сиёсий маҳбуслар ҳақида гаплашдик”

    Ушбу учрашув Трампнинг ташқи сиёсатдаги ёндашуви ўзгарганининг белгиси сифатида баҳолаган.

    'Европа: “Агар уруш бўлса – курашамиз”'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:33

    Европа: “Агар уруш бўлса – курашамиз”

    АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши авж олмоқда.

    'Польшада “қора олтин” топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:25

    Польшада “қора олтин” топилди

    Свиноуйсьце ороли яқинидаги қудуқларда 22 миллион тонна нефть ва 5 миллиард куб метр газ аниқланган.