АсосийЖамият

Навоийни зарарли тутун қоплади

Ҳодиса кеча содир бўлган. Вилоятни қоплаган зарарли тутун қаердан келганига ҳали ҳам аниқ жавоб берилмади.

'Навоийни зарарли тутун қоплади'ning rasmi

Кеча, Навоийни чангсимон тутун қоплади. Вилоят Экология бошқармаси ахборот хизматига кўра, ушбу оқ тутун тарқалиши "Навоийазот" АЖ корхонаси ва БХО атрофида содир бўлган. Таҳлилларга кўра, атмосфера таркибида, аммиак 1,4 баробар ҳамда водород сулфиди 16,8 баробар меъёрдан юқорилиги аниқланган

Шунингдек, визуал ўрганиш давомида "Навоийазот" АЖнинг цехида ишлаб чиқариш жараёнида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи ташламалар ташланганлиги аниқланган.

"Навоийазот" АЖ ахборот хизмати эса бошқармадан ёлғон маълумотлар билан асоссиз айб қўймаслигини талаб қилди. Корхона мутахассислари ўша куни текширув ўтказганда ҳаво таркибида аммиак мавжуд эмаслиги аниқланган. Жамиятга қарашли тиомочевина цехи жорий йилнинг феврал ойидан буён фаолият юритмаяпти. Демак, атмосферага водород сулфиди чиққанлиги ҳақидаги маълумот мутлақо асоссиз, дейилади хабарда.

Шунингдек, Углерод икки оксиди эса кўмирнинг чала ёниши натижасида ҳосил бўлиши, "Навоийазот" АЖ маҳсулот ишлаб чиқаришда кўмирдан умуман фойдаланмаслигини асос қилган. 

Маълумот учун, корхона бундан олдин Навоийни қоплаган чангсимон тутун ғарбий ҳудуддан (Навоий халқаро аеропорти томондан) ҳавога кўтарилган шамол йўналиши бўйлаб корхона усти ва атрофидан ўтиб кейин бутун шаҳарга тарқалгани, корхонани ҳеч қандай айби йўқлиги ҳақида маълум қилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:32

    Бухорода йўловчилар қимматбаҳо тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Олот” ва “Бухоро аэропорти” чегара божхона постларида умумий қиймати 501 млн сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишлар тўхтатилди.

    'Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    Президент YUNEP билан экологик ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен билан мулоқот қилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Тошкентда 28 объект текширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    Тошкентда 28 объект текширилди

    Улар орасида маданий мерос объектларига эътиборсизликлар бўлгани аниқланди.

    'Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Зироат Мирзиёева болалар саратонига қарши курашда етакчи — ЖССТ

    ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар онкологиясидаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида эътироф этди.

    'Қўшни давлатдан 24 килодан ортиқ “гашиш” олиб киришга уриниш бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:11