АсосийЖамият

Air China авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Парвозлар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

'Air China авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди'ning rasmi

Хитойнинг миллий авиатайинловчиси — Air China илк бор Пекин–Тошкент–Пекин йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмат хабар берди.

2025 йил 19 июль куни соат 19:40 даТошкент халқаро аэропортига авиакомпаниянинг биринчи рейси келиб қўнди. Замонавий Boeing-737самолётида етиб келган экипаж ва йўловчилар анъанавий сув аркаси ва гуллар билан тантанали тарзда кутиб олинди.

— “Биз Хитой ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишдан мамнунмиз. Бу йўналиш икки мамлакат ўртасидаги савдо, сайёҳлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди. Air China нафақат йўловчиларни, балки шаҳарлар ва имкониятларни ҳам боғловчи кўприк бўлишга интилмоқда”, — деди авиакомпания вакили.

“Uzbekistan Airports Handling” директорининг биринчи ўринбосари Умид Ҳамраев эса қуйидагича изоҳ берди:

— “Air China каби йирик ҳамкорни қабул қилишдан мамнунмиз. Ушбу йўналишга талаб юқори бўлишига ишончимиз комил. Йўловчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.”

Парвозлар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Air China — Хитойнинг энг йирик ва асосий авиакомпанияси бўлиб, Star Alliance халқаро альянси аъзоси ҳисобланади. Компания 1988 йилда ташкил этилган ва Пекин аэропортида жойлашган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:19

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Марказий банк 4 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

    '13 ўзбекистонлик Эрондан олиб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:11

    13 ўзбекистонлик Эрондан олиб чиқилди

    Фуқаролар Туркманистон орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

    '8 мартда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:47

    8 мартда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

    Бу йил Халқаро хотин-қизлар куни якшанбага тўғри келиши муносабати билан дам олиш куни кўчирилади.

    'Ўзбекистонда 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Ўзбекистонда 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

    Рамазон ойи муносабати билан юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади.

    'Нукуснинг айрим маҳаллаларида боғча пули 50 фоизга арзонлашади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:28

    Нукуснинг айрим маҳаллаларида боғча пули 50 фоизга арзонлашади

    1 апрелдан “Қаратаю” ва “Бестобе” МФЙ аҳолиси учун давлат боғчаларида тўловларга камайтирувчи коэффициент қўлланилади.

    'Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:25

    Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди

    12 қаватли турар жой мажмуасини фойдаланишга қабул қилдириш учун мансабдорга пора бермоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга олинди.