АсосийСпорт

Ўзбекистонлик спортчи BRICS халқаро спорт марказида вице-президент бўлди

Илк бор мазкур спорт тури BRICS каби йирик халқаро майдонда иштирок этиши кутилмоқда.

'Ўзбекистонлик спортчи BRICS халқаро спорт марказида вице-президент бўлди'ning rasmi

28 июнь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган халқаро музокаралар чоғида ўзбекистонлик спорт фаоли Лазиз Ҳасанов BRICSнинг Стратегик лойиҳалар халқаро альянси спорт маркази вице-президенти этиб тайинланди.

Бу тайинлов орқали Ҳасанов Ўзбекистонда ушбу марказнинг расмий вакили ҳам бўлди. Халқаро спорт ҳамжамияти мазкур қарорни унинг миллий спортни ривожлантириш йўлидаги кўп йиллик меҳнати ва фидойилигига берилган юксак баҳо сифатида баҳолади.

Маълумот учун, Таэквон-До ИТФ 2025 йилдан бошлаб BRICS ўйинлари расмий дастурига киритилган. Илк бор мазкур спорт тури BRICS каби йирик халқаро майдонда иштирок этиши кутилмоқда.

2026 йилда Сочида ўтадиган навбатдаги BRICS ўйинларида ўзбекистонлик Таэквон-До ИТФ спортчилари илк бор қатнашади. Бу нафақат спортчилар учун, балки мамлакат спорт соҳаси учун муҳим қадам сифатида қайд этилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрондаги уруш Жаҳон чемпионатига салбий таъсир ўтказиши мумкинми?'ning rasmi

    Спорт 01.03.2026 05:09

    Эрондаги уруш Жаҳон чемпионатига салбий таъсир ўтказиши мумкинми?

    Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож миллий терма жамоанинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштироки сўроқ остида қолаётгани ҳақида гапирди.

    'Беллингем Жаҳон чемпионати учун сафдан чиқиши мумкин'ning rasmi

    Спорт 28.02.2026 11:47

    Беллингем Жаҳон чемпионати учун сафдан чиқиши мумкин

    Жорий мавсумда Беллингем “Реал Мадрид” сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда 14 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

    'Камилла Раҳимова дунёнинг 65-ракеткасини мағлуб этди'ning rasmi

    Спорт 24.02.2026 10:12

    Камилла Раҳимова дунёнинг 65-ракеткасини мағлуб этди

    Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Камилла Раҳимова АҚШнинг Техас штатида ўтаётган WTA 250 ATX Open турнирини ғалаба билан бошлади.

    'Неймар 2026 йилда фаолиятини якунлаши мумкин'ning rasmi

    Спорт 20.02.2026 09:03

    Неймар 2026 йилда фаолиятини якунлаши мумкин

    “Barcelona” ва “Paris Saint-Germain”нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда “Santos FC” сафида тўп сураётган “Neymar” 2026 йилда фаолиятини якунлаши мумкинлигини билдирди.

    'Анчелотти Неймарнинг ЖЧдаги иштирокини шарт деб билди'ning rasmi

    Спорт 17.02.2026 08:42

    Анчелотти Неймарнинг ЖЧдаги иштирокини шарт деб билди

    Манбага кўра, мутахассис футболчининг айни пайтдаги жисмоний тайёргарлиги ва юқори савияда ўйнашга тайёрлигини асосий мезон сифатида кўради.

    'Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди'ning rasmi

    Спорт 16.02.2026 14:02

    Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

    Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди.