Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган ишда фуқаро И.Б Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, б” бандлари (фирибгарлик) билан айбдор деб топилди ва унга 300 баравар миқдорида 112 миллион 500 минг сўм жарима жазоси тайинланди.
Суд ҳужжатларига кўра, фуқаро илгари тузилган жиноят иши бўйича 2024 йил март ойидан буён қамоқда сақланиб келган.
Суд унинг айбини эътироф этганини ва етказилган зарарнинг бир қисмини тўлаганини инобатга олиб, қамоқда ўтказган 126 кунини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан жарима жазосини тайинлади ва суд залида озод қилинишига қарор қилди.
Асосий далиллар сифатида эшитилган аудио ва видео ёзувлар, шунингдек, гувоҳлар кўрсатмалари жиноят ишига илова қилинган.
Ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб 20 сутка ичида апелляция ёки кассация тартибида устидан шикоят қилиш мумкин.