The New York Times нашри ёзганига кўра, Дональд Трампнинг Украина бўйича босимини кучайтиришига қарамай, Россия расмийлари ва сиёсий таҳлилчилари Москва ташқи сиёсатини ўзгартириш ниятида эмаслигини очиқ билдирмоқда.
Манба маълумотларига кўра, Россия ҳали ҳам ўзининг аввалги позицияларида мустаҳкам турибди: санкцияларга дош бера олишини ва ҳар қандай ташқи босимга қарамасдан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини давом эттиришини таъкидламоқда.
Кремлга яқин инсайдерлар Путин ўзини бу урушда стратегик ғолиб деб ҳисоблашини айтмоқда. Унинг фикрича, Украина жиддий ён беришга тайёр бўлмас экан, тўхташга ҳеч қандай сабаб йўқ.